Тошкентдаги банкни ўмаришни режалаштиришган Украина ва АҚШ фуқаролари қўлга олинди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишНациональный Банк Узбекистана
Национальный Банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиноий гуруҳ бунга қадар Россия, Украина, Беларус, Молдова ва Македонияда қимматбаҳо буюмларини банкларда сақлаётган 50дан зиёд фуқароларни ўмаришга муваффақ бўлган

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Дунёнинг турли мамлакатларида 3 йил давомида банклардан 3,5 миллион доллар ўмарган жиноий гуруҳ Тошкентдаги банкларнинг бирини бўшатишни режалаштирганди, деб хабар қилди "Ўзбекистон 24" телеканали репортажида.

Жиноий гуруҳ таркибидан калит ясаш бўйича моҳир уста украиналик Владислав Буц, ва банк ячейкалари қулфлари фотосъёмкаси бўйича мутахассис Вячеслав Шеремет ўрин олган. Уларга АҚШ фуқаролигига эга бўлган асли украиналик Алекс Ставко раҳбарлик қилган.

2015 йилдан 2018 йилга қадар жиноий гуруҳ Россия, Украина, Беларус, Молдова ва Македонияда қимматбаҳо буюмларини банкларда сақлаётган 50дан зиёд фуқароларни ўмаришга муваффақ бўлган.

Македония банкининг хавфсизлик тизимини муваффақиятли бузган жиноятчилар, Истамбулда тўпланишади. Улар бу ерда Ўзбекистонга йўл олиш қарорини қабул қиладилар ва Буц ҳамда Шеремет Тошкентга учади.

Банк ячейкаларини очиш учун жиноятчилардан уларга калит тайёрлаш талаб этиларди. Мана шу мақсадда талончилардан бири Тошкентда мос тушадиган банклардан бирини танлагач, унда валюта ҳисоб рақамини очади, иккинчиси эса депозит ячейкасини арендага олади.

Минфин обсудил с СНГ программу лояльности в РФ - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар МДҲ давлатлари валюталарида ҳисоб рақамлари очишлари мумкин бўлади

Шу тариқа, Вячеслав Шеремет учун банк ячейкалари бўлган хонага йўл очилади. У бу хонага 18 маротаба кириб, 140та ячейка қулфларини камерага суратга олишга муваффақ бўлган.

Бу вақт оралиғида Алекс Ставко Тошкентга етиб келади. У ўзининг шерикларига Қирғизистонда калит тайёрлайдиган станокни харид қилиш учун 370 доллар беради ва жиноий гуруҳнинг тўртинчи аъзоси билан учрашади.

У ДҲ давлатларида банкларни ўмарганлиги учун бир неча маротаба суд қилинган Украина фуқароси Олег Дубовский эди. "Ҳамкасблари" учун режа ишлаб чиққач, Дубовский Ставко билан Ўзбекистондан чиқиб кетади.

Улардан бири Олма-отага, иккинчиси эса Нью-Йоркка йўл олади.

Аммо жиноятчилар ўз режаларини ҳаётга татбиқ эта олишмайди - улар Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинади. Банкни ўмаришга уриниш ҳолати юзасидан жиноят иши очилган, суриштирувлар олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0