ФСБ диверсия хавфи туфайли 600 дан ортиқ SIM-боксларни мусодара қилди — видео

Oбуна бўлиш
Диверсия, сохта террорчилик хавфи эълон қилиш, ёлғон маълумотлар тарқатиш, сохта аккаунтларни фаоллаштириш мақсадларида фойдаланилган 600дан ортиқ SIM-бокслар мусодара қилинди.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Федерал Хавфсизлик хизмати (ФСБ) март ойида Россиянинг 40 та ҳудудида қўпорувчилик ва террорчилик фаолиятида қўлланилиши мумкин бўлган 600 дан ортиқ SIM-боксларни мусодара қилди.
“ФСБ Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар, молиявий ҳамёнлар ва банк ҳисоблари аккаунтлари ноқонуний равишда фаоллаштирилган SIM-бокслар эгаларининг ноқонуний фаолиятига чек қўйди. Ушбу сим-карталардан қўпорувчилик ва террорчилик фаолияти, шунингдек, сохта террорчилик таҳдидлари ва ёлғон ахборот тарқатиш учун фойдаланилган", — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 2024 йил март ойида Россиянинг 40 та ҳудудида ўтказилган тадбирлар натижасида 612 та SIM-бокслар ва 300 мингдан ортиқ СИМ-карталар мусодара қилинган.
Полиция 30 нафар шахсга нисбатан фирибгарлик моддалари бўйича ва яна икки нафар шахсга нисбатан давлат хизматлари аккаунтларига ноқонуний киришда – компьютер маълумотларига ноқонуний кириш моддалари бўйича иш очган.
“Ҳодисалар чоғида украиналик террорчилик ташкилотлари манфаатлари йўлида Россия алоқа операторларининг СИМ-карталарини активлаштириш бўйича хизматлар кўрсатган 1980 йилда туғилган Санкт-Петербург шаҳрида яшовчи шахс ҳам қўлга олинди”, — дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0