Фигурали учиш: Тошкентда клублар ўртасида биринчи турнир бўлиб ўтди - видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тошкентда фигурали учиш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди.
Тошкентда “Global Skating Academy” лойиҳасининг фигурали учиш бўйича биринчи халқаро клублар мусобақаси бўлиб ўтди. 27-29 октябрь кунлари бўлиб ўтган мусобақаларда 21 та клубдан 130 нафар спортчи қатнашди. Улар Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва БАА вакиллари. Мусобақада 5 ёшдан 18 ёшгача бўлган спортчилар қатнашди.
Мусобақа якунида энг яхши натижа қайд этганлар медаллар ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.
Батафсил - Sputnik видеосида.
Янгиликлар лентаси
0