Путин мигрантлар ҳақида нима деди — видео

Oбуна бўлиш
Путин меҳнат мигрантларини Россия жамиятига қандай интеграция қилиш мумкинлиги ҳақида айтиб берди.
ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 12 март куни Дмитрий Киселёвга берган интервьюсида меҳнат мигрантлари масаласида батафсил тўхталиб ўтди.

"Россияда меҳнат мигрантлари унча кўп эмас. Улар жами ишлайдиганлар орасида атиги 3,7 % ни ташкил қилади, лекин Улар Москва, Санкт-Петербург каби иқтисодий фаол ҳудудларда жамланган.

Уларни, ҳамкорларимиз билан биргаликда, Россияга келишга тайёрлашимиз керак, рус тилини, Россия маданияти ва қонунларини ўргатиш керак.

Бу ерда ҳам уларга ғамхўрлик қилиш, инсоний муносабатда бўлиш керак. Ана шунда улар жамиятимизга табиий интеграцияси учун имкон яратилади", - деди Россия президенти.
Янгиликлар лентаси
0